25.03.2022 1562

Савдо-саноат палатаси раиси тайинланди.


Бугун Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг навбатдан ташқари Қурултойи бўлиб  ўтди.Бунда Қурултой делегатлари, ҳукумат вакиллари, вазирлик, идора ва ташкилотлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари иштирок этишди.

Қурултойда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Савдо-саноат палатаси раиси лавозимига тавсия этилган Вахобов Даврон Абдужалоловичнинг номзоди делегатлар томонидан бир овоздан маъқулланди ва Савдо-саноат палатаси раиси этиб тайинланди.

Вахобов Даврон Абдужалолович "Узтўқимачиликсаноат" уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.

ССП Тошкент вилояти ахборот хизмати.